Пенсия нафака олувчининг шахсий иши


Президентимиз раислигида 21 ноябрь куни бўлиб ўтган аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш соҳасидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда ютуқлар қатори, тизим билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолаётгани ҳақида ҳам сўз борганди. Мазкур йиғилишда қўшимча имкониятлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилиб, муҳокама қилинган масалалар бўйича чора ­тадбирлар белгиланди. Хўш, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси мавжуд камчиликларни бартараф қилишга қай даражада тайёр? Мазкур саволларга жавоб олиш мақсадида Пенсия жамғар­маси ижро этувчи директори Баҳром Ашрафхановга мурожаат қилдик.


— Президентимиз жорий йилнинг 9 ойида Халқ қабулхоналарига ижтимоий нафақалар тайинлаш билан боғлиқ 36 мингта шикоят бўлганини таъкидлагандилар. Шикоятларда асосан қандай масалалар кўтарилган?

— Пенсия жамғармаси тизимига жисмоний ва юридик шахслардан жорий йилнинг 9 ойида 22.241 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 7.305 таси Президент виртуал қабулхонаси орқали келиб тушган. Ушбу мурожаатлар ёзма, электрон ва оғзаки шаклда қабул қилинган.

  • 20.320 таси (91%) ариза,
  • 1.719 таси (8%) шикоят,
  • 202 таси (1%) таклифлардан иборат.

Келиб тушган мурожаатларнинг 11.681 (52,6%) таси пенсия миқдорини кўриб чиқиш ва уни миқдорини ошириб бериш масаласидаги мурожаатлар бўлиб, қолган мурожаатлар қуйидаги йўналишлар бўйича тавсифланади:

  • пенсия ёки нафақани тайинлаш масаласида (пенсия ёки нафақага ҳуқуқи мавжудлиги) 4.428 (19,9 %) та;
  • пенсия тайинлашда иш стажини ҳисобга олиш маса­ лаларида 1.852 (8,3 %) та;
  • имтиёзли пенсияларни тайинлаш масаласида 1.201 (5,4 %) та;
  • пенсия ва нафақаларни ўз вақтида тўланиши ва тўхтатилиши масалаларида 1.125 (5,1 %) та;
  • пенсия миқдоридан аниқланган ортиқча тўловлар масаласида 519 (2,3%) та;
  • фуқаролардан келиб тушган таклифлар ва бошқа масалаларда 1.435 (6,4%) та.

Келиб тушган ариза, шикоят ва таклифлар борасида назорат ўрганилган. Яъни, нафақат масофадан туриб жавоб бериш, балки фуқароларни овора қилмасдан жойига чиқиб, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида 4.808 маротаба фуқаролар билан сайёр учрашувлар ўтказдик. Пенсия таъминотига оид мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда амалий ёрдамлар кўрсатилди.

— 2019 йил талайгина ишлар қилинганига кўз юмиб бўлмайди. Аммо тизимдаги камчиликларни бартараф этиш борасида 2020 йилда қилинадиган асосий вазифалар ҳам белгиландими?

— Жамғарманинг ҳисоб рақамига 23,4 трлн. сўм маблағ туширилади. 2020 йилда ҳисоб­китобларимизга кўра, камида 370 минг нафарга яқин фуқароларга янги пенсия ва нафақа тайинланиши кутилмоқда.

2020 йил якунига қадар пенсионер сони 3,5 млн. нафарга етади. Уларга пенсия тўлови учун жамғарма ҳисобидан 32 трлн. сўм ҳамда 375 минг нафар нафақа олувчиларга давлат бюджетидан 3,4 трлн. сўм маблағ ажратилиши кутилмоқда. Масалан, 18 ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга, 16 ёшгача ногирон болаларга, боқувчисини йўқотганлик нафақаси, ёшга доир нафақаси олувчиларга давлат бюджетидан тўланади.

Президентимиз йиғилишда 2020 йил 1 апрелга қадар 2020­2030 йилларда пенсия тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси ишлаб чиқиш бўйича топшириқ бердилар. Шу боис халқаро тажрибани ўрганиш муҳим. Шу маънода яна бир асо­ сий вазифаларимиздан бири – Жаҳон банки ва халқаро ташкилотлар би­ лан ҳамкорликда 2020­2030 йилларда пенсия тизимини ислоҳ қилиш Концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш.

2020 йилда “Фуқароларнинг Давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунни янги таҳрирдан ўтказиш топшириғини ҳам олдик.


Шунингдек, инсон омилисиз пенсия ва нафақаларни тайинлаш ҳамда тўлашни автоматлаштирилган тизимини кўзда тутувчи “Пенсия” ахборот тизимининг янги версиясини ишлаб чиқилиши бошланади.

Дафн ва бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаларини олиш учун Давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиш ва автоматлашти рилган ҳолда тайинлаш тизими жорий қилинади.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, Пенсия жамғармаси веб­сайтида фуқароларнинг “Шахсий кабинети” жорий қилинади. Бу уларга пенсия жамғармасидаги ўзлари билан боғлиқ барча жараённи кузатиш имконини беради.

Чиндан ҳам пенсия тизимини ислоҳ қилиш вақти келди. Бунинг учун пенсия тизимини либераллаштиришни режалаштиряпмиз. Олди­ мизга 2030 йилда амалга ошириладиган 2 та катта мақсад қўйганмиз:

1. Фуқароларга муносиб пенсия тўлаш;

2. Пенсия хизмати сифатини оширишдир.

Мазкур режани амалга ошириш учун Концепцияни 4 та йўналишда ишлаб, пенсия тизимида ислоҳот ўтказмоқчимиз.

1. Давлат пенсия тизимини ислоҳ қилиш:

Давлат пенсияси ва қўшимча нодавлат пенсияси қандай бўлиши керак? Балки 10 баробарга оширилган юқори чегара базавий ҳисоблаш миқдорини мутлақо бекор қилиш керакдир? Масалан, фуқаро қанча маош олишидан қатъи назар, юқори чегара базавий ҳисоблаш миқдори 2 млн. 230 мингдан ўзгармаяпти. Нега чегара қўйилиши керак? Тўғри, пенсия жамғармасининг молиявий аҳволи ўйлаб шундай тизим ишланган. Пенсия юқори бўлса, тўлов учун маблағ етмай қолиши мумкин. Шу боис ушбу тизим босқичма­босқич ислоҳ қилинса, яхши бўларди. Аввалига юқори чегара базавий ҳисоблаш миқдорини яна бир неча баробарга ошириб, кейинчалик мутлақо бекор қилиш мумкин бўлади.

Амалда эркаклар иш стажи 25 йилдан ошса, пенсиясига ҳар бир йил учун 1 фоиздан қўшиб борилади.

Балки бу фоизини ҳам кўтариш керакдир? Шунингдек, муддатидан кейин пенсияга чиққанларни ҳам моддий рағбатлантириш масаласини ўйлаб кўриш лозим. Бугунги кунда пенсионер аввал олган маблағига нисбатан тўланадиган пенсия миқдори 32 фоизни ташкил қилади. Бу кам! 40 фоизга етказиш керакдир?

2. Пенсия тизимини суғурталаш:

Президентимиз ўтказган йиғилишда 3 босқичли пенсия тизими ҳақида тўхталдилар.

1-ДАРАЖАСИ – давлат пенсияси:

Давлат пенсияси бу – фуқаро ишласа, минимал пенсия олиши кафолатланган.

2-ДАРАЖАСИ – ишловчиларга бағишланган тизим:

Мазкур тизим ишчини рағбатлантиришдан иборат. Бу тизим амалда мавжуд, у ҳам бўлса жамғариб бориладиган пенсия тизими. Ушбу пенсия давлат томонидан тўланади, миқдори авваллари 1 фоиз эди, ҳозирда 0,1 фоизга туширилди. Бу тизимни ҳам ислоҳ қилсак, юқори

натижага эришамиз. Яъни, фуқаро давлат томонидан тўланадиган пенсиядан ташқари, маошидан ҳам маълум миқдор тўлаб боради ва бу маблағ солиққа тортилмайди. Шунда давлат пенсиясидан ташқари, яна қўшимча равишда пенсия олади.

3-ДАРАЖАСИ – нодавлат пенсия тизими:

Бордию пенсионер давлат томонидан ва маоши ҳисобидан олган пенсияга қониқмаса, 3­даражали пенсия тизимидан ҳам фойдаланиши мумкин. Бундай пенсия олиш суғурта орқали амалга оширилади. Мазкур жараёнда пенсия жамғармасининг вазифаси қонунчилик базасини яратиш, нодавлат ташкилотлар билан шартномалар тузиш, капитал бозорни ривожлантиришдан иборат. Йиллар ўтиб, фуқаролар маблағларини тўлалигича қайтариб олишлари учун суғурталаш тизими барқарорлигини таъминлашимиз керак.

3. Пенсия тизими ваколатларини таъминлаш:

Ҳозирда 14,7 млн. меҳнатга лаёқатли аҳолимиз бор. Бу кўрсаткични ошириш керак. Имтиёзлар орқали аҳолининг барча қисмини меҳнатга жалб қила олсак, кўзланган натижага эришиш мумкин.

4. Пенсия тизимига инновацион технологияни жорий қилиш:

Биринчидан, қоғоз-­ҳужжат талаб қилмайдиган тизимдан тўлиқ фойдаланишга эришиш лозим.

Иккинчидан, марказлаштирилган шароитда пенсия тайинлаш ва тўлашга эришиш даркор. Электрон тизим жорий этилгач, республикада ягона марказлаштирилган тизим бўлади, холос. Шунда ҳужжатлар электрон ҳаракатланади, пенсия ҳам ав томатик равишда тўланади. Бу йўлда дастлабки қадамларни қўйдик. Аниқроғи, “Ижтимоий ҳимояни ягона реестри” номли янги ахборот тизим ишлабчиқилди. 1 октябрдан Сирдарё вилоятида синовдан ўтказиляпти. БМТнинг ажратган грант маблағларига хорижий техника, дастурий таъминот ва сервер сотиб олинди ҳамда Ягона реестр дастури яратилди. Сирдарё вилоятида 3 та турдаги нафақа олиш истагида бўлганлардан 2.063 та ариза қабул қилинди. Компьютер шундан 66 фоиз – 1.334 та аризани рад этди. Уларни таҳлил қилганимизда, 63 нафар фуқарода 2 тадан машина, 95 нафарида қўшимча кўчмас мулк, шаръий никоҳ ва асосий иш жойидан ташқари манбадан ҳам маош олиш ҳолатлари аниқланди. Бу тизимга кўра, маҳалла жамғармасининг иши енгиллаштирилади.


Яъни, 2 ёшгача боласи бор аёллар, 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга ва моддий ёрдамга муҳтожларга маҳалладаги комиссия нафақа тайинларди. Эндиликда эса, масъуллар фуқароларнинг ҳужжатларни пенсия жамғармасига олиб келади, холос. Ушбу ҳужжатлар рақамлаштирилади, ходимларимиз шу рақамларни компьютерга киритади. Қолган жараён автоматлаштирилган тарзда бажарилади. Масалан, компьютерни ўзи ФҲДЁдан оила­аъзолари сони, кадастрдан қанча кўчмас мулки борлиги, ЙПХдан нечта машинаси борлиги каби маъ лумотларни йиғиб, компьютернинг ўзи қайси турдаги нафақани тайинлашни аниқлаб беради. Бунда инсон омили мутлақо иштирок этмайди.

Мазкур тизим фаолиятини давом эттириш учун Жаҳон банки 5 млн. доллар ажратди. Сирдарёда ўтказилаётган тажриба эндиликда республика бўйлаб қўлланилади.


Саховат карвонлари


Меҳр карвонлари Сардобага йўл олган

  • Сиёсат
    • Ҳукумат
    • Халқаро ҳамкорлик
    • Ҳужжатлар
  • Иқтисодиёт
    • Саноат
    • Молия
    • Агросектор
    • Урбанизация
    • Рақамлаштириш
    • Транспорт
    • Энергетика
    • Инвестициялар
    • Бизнес
  • Жамият
    • Мамлакатимизда
    • Ташвишли хабар
    • Суҳбат
    • Саломатлик
    • Ижтимоий ҳаёт
    • Бўш вақтда
    • Хавфсизлик
    • Ҳарбий
    • Яшил сайёра
  • Фан ва таълим
    • Таълим
    • Кейинги авлод
    • Фан
  • Маданият
  • Туризм
  • Спорт
  • Дунёда
    • Воқеа-ҳодисалар
    • Долзарб
    • ОАВ Ўзбекистон ҳақида
    • Биласизми?
  • Медиа
    • Фото
    • Видео
  • Фикр
  • «ПВ» лойиҳалари
  • Ўз
  • O'z
  • Ру
  • En

Пенсиялар: қачон, қанча ва қандай шароитларда?

Статистика бўйича 2019 йил 1 март ҳолатига кўра, республикамизда пенсия ва нафақа олувчиларнинг умумий сони 3 515 005 кишини ташкил этди. Бундай рақамлар соҳадан ўзгаришни, қулай ва тушунарлироқ бўлишни талаб этади, бироқ унинг баъзи бир жиҳатлари ва нозик икир-чикирлари ҳалиям фуқароларга номаълумлигича қолмоқда. Шу боис таҳририятга муштарийларимиздан келган ана шу йўналишга оид саволларни жамладик. Пенсия ёшининг оширилиши, ишда қисқаришга тушганда қилиниши керак бўлган зарурий ҳаракатлар, меҳнат стажини тасдиқлаш ва бошқа кўпгина нарсалар ҳақида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари Шуҳрат Давронов сўзлаб беради.



«2018 йили пенсияга чиқишимга икки йил қолганида қисқаришга тушиб қолдим. Эшитишимча, қонунчилик бўйича, шундай вазият юзага келса, пенсияга эртароқ чиқиш мумкин экан. Чиндан ҳам шундайми? Қаерга мурожаат қилмайин, бунақа қонун йўқ, деган жавобни эшитяпман».

К. Ортиқов.
Каттақўрғон ш.

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 3-моддасига мувофиқ фуқаролар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлганидан сўнг исталган пайтда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этишлари мумкин. У маълум ҳолатлардагина муддатидан олдин тақдим этилиши мумкин.

Дарвоқе, қонуннинг 14-моддасидан берилган саволга жавоб топиш мумкин. Унда технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган шахсларга муддатидан олдин пенсия тайинланиши мумкинлиги белгилаб қўйилган. Аммо бунинг ҳам ўз шартлари бор. Масалан, эркаклар 58 ёшдан кичик бўлмаслиги ва камида 25 йил иш стажига эга бўлиши лозим. Аёлларда эса бу кўрсаткич - 53 ёш ва 20 йил.

Ишсиз, деб эътироф этилиши учун, табиийки, маълум тартиб мавжуд. Меҳнат кодексининг 60-моддасига мувофиқ, ишсизлар, деб ўн олти ёшдан то пенсия билан таъминланиш ҳуқуқини олишгача бўлган ёшдаги, ҳақ тўланадиган ишга ёки даромад келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган меҳнатга лаёқатли шахслар (бундан таълим муассасаларида таълим олаётганлар мустасно) ҳисобланади. Вазирлар Маҳакмасининг 2011 йил 8 сентябрдаги «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори билан ёшга доир пенсия тайинланишини сўраб мурожаат қилган шахслар ўз аризасига туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказининг унинг ишсиз, деб эътироф этилиши ҳақидаги тақдимномаси ҳам қўшимча тарзда илова этишлари шарт.

Алоҳида асосларга кўра меҳнат шартномаси бекор қилинганда ишдан бўшатилган ходимларга муддатидан олдин пенсия тайинлаш тартиби тўғрисидаги Йўриқномага мувофиқ ким ишсиз ва муддатидан олдин пенсияга чиқишга ҳақли экани тўғрисида номлари юқорида тилга олинган марказлар №4 шаклда тақдимнома тайёрлайди. Беш кун муддат ичида улар мос туман (шаҳар) БТПЖга жўнатилиши шарт. Ана шу тақдимномалар ёшга доир муддатидан олдин пенсия тайинлашда бизнинг бўлимларимиз учун асос бўлиб хизмат қилади.

Пенсия тўловлари эса Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан БТПЖга ўтказилиб, амалга оширилади.

«Пенсияни ҳисоблашда зарарли ишлаб чиқаришда ишлаганлик ҳисобга олинадими?»

Г. Эргашева.
Нукус ш.

– Ерости ишларида, меҳнат шароити ўта зарарли ва ўта оғир ишларда тўлиқ иш куни давомида банд бўлган ходимлар (2-сонли рўйхат, I қисм) умумий белгиланган ёшни 10 йилга қисқартирилган ҳолда имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга. Бу «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонунининг 11-моддаси «а» бандида ёзиб қўйилган. Унда бундай имтиёзга киритилган ишлаб чиқариш, муассаса, ишлар, касблар, лавозим ва кўрсаткичлар киритилган 2-сонли рўйхат ҳақида ҳам гап боради. Ҳужжатда унда ҳам худди ана шу пунктлар санаб ўтилган, бироқ муддатидан беш йил олдин пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи 3-сонли рўйхат ҳам назарда тутилган.

Шунингдек, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи эркакларда ўн йил ва аёлларда етти ярим йил тўлиқ иш йиллари икки баравар қилиб ҳисобланади. Дейлик, эркак зарарли ишлаб чиқаришда 11 йил банд бўлса, унга 22 йил иш стажи ҳисобланади ва ҳоказо.

«1990 йилда ёпилган ишлаб чиқаришда бир умр ишлаганман. Меҳнат дафтарчам йўқолган ва иш стажимни тасдиқлата олмаяпман. Пенсияга чиққанимга анча бўлди, аммо минимал пенсия оляпман. Менга ўхшаган ҳолатга тушиб қолганлар кўпчиликни ташкил этади. Бу чўзилиб кетган муаммонинг ечими борми?»

О. Хўжаева.
Самарқанд ш.

– Маълумки, иш стажини тасдиқловчи асосий ҳужжат меҳнат дафтарчаси ҳисобланади. Бу Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланган Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 59-бандида ёзиб қўйилган.

Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун (банд шахснинг иш стажидан ташқари) маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлари ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.

Бундай ҳужжатлар бўлмаган ҳолатлар ҳам учрайди. Унда бандлик вақти суд қарори билан ўрнатилади. Бундай ҳолатларда қонунчиликда назарда тутилган асослар мавжуд бўлса, иш стажини тасдиқлаш учун даъво аризаси тайёрлашда кўмаклашишни сўраб, БТПЖ бўлимларига мурожаат қилинади.

«Ўзбекистонда давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ этиш концепцияси лойиҳасига мувофиқ пенсия ёшини эркакларда 63, аёллар учун 58 ёш этиб белгилаш режалаштирилмоқда эди. Ушбу ҳужжатнинг кейинги тақдири нима бўлди? Ўзгаришлар қачон содир бўлади?

А. Болтабоев.
Қарши ш.

– Жорий йилнинг январь ойида Президентимизнинг «Иқтисодиётни янада ривожлантириш ва иқтисодий сиёсат самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони билан 2019-2021 йилларда мамлакатимизда таркибий ислоҳотлар асосий йўналишларининг «Йўл харитаси»ни амалга оширишни таъминлаш бўйича Иқтисодий кенгаш ташкил этилди.

Худди ана шу кенгашга юртимиздаги бошқа маҳкамалар билан биргаликда кейинги йилнинг 1 январига қадар юқорида номи тилга олинган концепция лойиҳасини тайёрлаш ва Президент Администрациясига киритиш топшириғи юклатилди. Юқори малакали мутахассислар жалб этилган ишчи гуруҳ, шунингдек, Бутунжаҳон банки ва БМТ Тараққиёт дастури экспертлари айни дамда унинг устида ишламоқда. Умумхалқ муҳокамаси учун унинг regulation.gov.uz сайтига жойлаштирилиши сабабли аҳоли эса у билан биринчи бўлиб танишади, ўз тузатиш ва таклифларини бериш имконига эга бўлади. Ҳозирча лойиҳа шундай қолмоқда ва тўлиқ ишлаб чиқилмаган, хуллас, олдиндан аниқ прогноз қилиб бўлмайди.

«Бирон кишида меҳнат стажи бўлмаса, унга пенсия тўланмайди, деб эшитдим. Шу тўғрими?»

Р. Абдуллаева.
Тошкент ш.

– Чиндан ҳам, ёшга доир пенсия етти йиллик иш стажи бўлсагина тўланади. Бу қонунда назарда тутилган. Бундай стажга эга бўлмаганлар давлат пенсиясини олишмайди.

Бундай шахсларга ёшга доир нафақа тайинланади. Ва фақат Республика Оила кодексига мос ҳолда уларни таъминлаши шарт бўлган меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган тақдирдагина.

«Ўзбекистонда битта ўзим яшайман, барча фарзандларим мамлакатдан ташқарида. Қизим Жанубий Кореяга меҳмонга келишимни айтмоқда. Агар узоқ вақт хорижга кетсам, пенсиямни оламанми? Мамлакатдан ташқаридаги кишининг пенсия олиши қонунчилигимизда назарда тутилганми?»

А. Мирзабекова.
Наманган ш.

– Пенсия ҳақидаги қонуннинг 64-моддасига биноан чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар чиқиб кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ҳолатга кўра пенсия миқдори ҳисобидан чет элга чиқиб кетиш олдидан 6 ой аввал тўланади. Унинг миқдори БТПЖнинг туман (шаҳар) бўлимларига чиқиб кетиш ҳақидаги ариза берилган кундан бошлаб ҳисобланади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти борасида халқаро келишувга эришган чет элга доимий яшаш учун чиқиб кетишдан олдинроқ тайинланган пенсиялар турар жойдан рўйхатдан чиқиб кетиш ойи охирига қадар тўланади.

Аммо буни тушунишингиз керак: олти ой аввал тўланган пенсия суммаси қайта ҳиообланмайди. Яъни агар сиз олти ой аввалдан пенсия олган бўлсангизу аммо дейлик, йигирма кундан сўнг қонунчиликка мос тарзда пенсия тўловлари оширилса, фарқни конпенсация қила олмайсиз.

Агар узоқ вақт хорижга қизингизникига меҳмонга кетаётган бўлсангиз (турар жойдан рўйхатдан чиқмай), тайинланган ва ўз вақтида талаб бўлмаган пенсия суммаси сўнгги бор мурожаат қилинганидан кейин ўн икки ойдан кам бўлмаган муддатда тўланади.

«Хориж фуқаросига ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга пенсия қандай расмийлаштирилади?»

Ю. Филимонова.
Ангрен ш.

– Ўзбекистонда доимий яшаётган хорижлик фуқаролар ва апатридлар мамлакат фуқаролари билан бирдапенсия олишга ҳақли. Расмийлаштириш ва пенсия олиш бир-бирига ўхшаш.

«Яқинлардан бирортасига пенсияни олишни ишониш мумкинми? Қандай ҳужжатларни тақдим этиш керак?»

З. Холибоев.
Термиз ш.

– Пенсия тўловлари мамлакат қонунчилигига мос равишда расмийлаштирилган ишончнома орқали олиниши мумкин. Ўзбекистон ташқарисида расмийлаштирилганни ҳам қабул қилиниши мумкин, аммо бунда мазкур ҳужжат расмийлаштирилган давлатнинг ваколатли органи апостили қўйилган бўлиши шарт. Бу барча давлатларга тааллуқли, бундан МДҲга аъзо давлатлар, Фуқаролик, оилавий ва жиноий ишлар бўйича ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий муносабатлар тўғрисидаги Конвенция иштирокчилари истисно.

Бунда ишонч қоғози берувчи тайинланган пенсияга бўлган ҳуқуқини мунтазам тасдиқлаб туриши керак. Бунинг учун йилига бир мартадан кам бўлмаган ҳолда БТПЖ бўлимларига келиб туриши лозим.

Пенсионер хорижий давлатда бўлган ва саломатлиги туфайли ватанига кела олмаслиги вазияти ҳам ўйланган. Бундай ҳолатда у Ўзбекистоннинг хорижий давлатдаги ваколатхонаси ёки консуллиги муассасасига бориб, доимий яшамоқчи эмаслигини, шунингдек, айни дамда ўзи бўлган хорижий давлат ҳудудида пенсия ёки бошқа нафақаларни олишнинг имконияти йўқлигини тасдиқлаши лозим. Бундан ташқари, пенсия олишга ишонч билдирилган шахс ҳам пенсия тўловига таъсир қилувчи барча далиллардан БТПЖ бўлимларини хабардор қилиши шарт.

«Ўзбекистонда қанақа пенсия турлари мавжуд ҳамда ёшга ва ногиронликка доир пенсиялар миқдори қандай кўрсаткичларга боғлиқ?»

Е. Акбарова.
Нукус ш.

– Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланган: ёшга доир пенсия, ногиронлик пенсияси, боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

«Ўз жамғариб бориладиган пенсия таъминотини қандай билиш мумкин? Уни пенсияга чиқишдан олдин олиш мумкинми?»

Д. Азимова.
Тошкент ш.

– Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ БТПЖга тўланган суғурта бадаллари қайтарилмайди. Солик кодексининг 58-моддасида келтирилган ортиқча тўланган суммадан ташқари.

Бундан ташқари, мазкур соҳадаги муносабатлар «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонун билан тартибга солинади. Шунингдек, унда жамғариб бориладиган пенсия тизимида мажбурий тартибда иштирок этувчи фуқароларни ҳисобга олиш иш берувчининг талабномасига мувофиқ мазкур фуқароларнинг асосий иш жойидаги Халқ банки филиалида амалга оширилади ва ўша қонуннинг 23-моддасига асосан, шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари ҳолати тўғрисида фуқароларни ҳар йили, шунингдек уларнинг мурожаатига асосан хабардор қилиши шарт.

«Агар ота ёки она 80 ёшдан ошган ёки ногирон бўлса, унга қарайдиган бошқа ҳеч ким бўлмаса, уларга қараган вақтим учун менга иш стажи ҳисобланадими? Буни расмийлаштириш учун қаерга мурожаат қилишим керак?»

Ж. Хўжахонов.
Жиззах ш.

– Даволаш муассасасининг ўзгаларнинг парваришига муҳтож бўлган 80 ёшга тўлган кексага қараб туриш вақти пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига қўшиб ҳисобланади. Пенсионерга қараб туриш зарур бўлган вақтни қуйидаги асосда ўрнатиш мумкин:

- амалдаги парвариш ҳолати текшируви далолатномаси;

- ёшини тасдиқловчи ҳужжатлар, ўзга киши парваришига зарурат борлиги ҳақидаги тиббий хулоса.

Биринчиси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, парваришланган шахс ва қўшнилардан сўраб-суриштирилгач, БТПЖ бўлими томонидан тайёрланади. Мазкур ҳужжатни расмийлаштириш давомийлиги – ҳар 12 ойда.

«Пенсия тўловини тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш қандай амалга оширилади?»

С. Убайдуллаев.
Тошкент ш.

– Ушбу саволга жавобни Пенсия ишларини расмийлаштириш ва юритиш тартиби ҳамда пенсия ҳужжатларининг шакллари ва уларни тўлдириш қоидалари тўғрисидаги йўриқномадан топиш мумкин.

Тўловлар пенсия тўловига ҳуқуқни йўқотгандан сўнг, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқиб кетиш, хорижий давлатда бўла туриб, пенсия (ёки ҳатто ижтимоий нафақа) олиши ҳолати аниқланганда, ва табиийки, пенсионер вафот этганда тўхтатилади.

Тайинланган пенсия тўлови тўлов муддати тугагандан, пенсия қаторасига уч давомида олинмаса, пенсионер озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинганда, у руҳий ҳаста кишилар яшайдиган интернат-уйларда яшай бошлагандан сўнг тўхтатилади.

Пенсия тўлови БТПЖ бўлимига пенсия олувчининг ёки унга васийлик қилувчининг бевосита ўзи келиб ариза топширганда тикланади. Бунда, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этиш талаб этилади. 41-бандда эса Пенсия, ижтимоий нафақа ва бошқа тўловларнинг тўланишини тиклаш комиссия қарори билан расмийлаштирилади, дея кўрсатилган.

«Пенсия тўғри ҳисобланганини қандай текшириш мумкин?»

Т. Ҳусниддинова.
Хива ш.

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги қонуннинг 44-моддасига кўра, пенсияларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари тайинлайди. Пенсиянинг тўғри ҳисобланганини аниқлаш учун яшаш жойи Пенсия жамғармаси бўлимига, ундан юқори турувчи орган ёки бевосита судга мурожаат қилиш мумкин.



Жуда кўпчилик пенсия ва нафақа тушунчалари бир маъноли деб ҳисоблайди яъни пенсия нафақа сўзининг русчаси деб хато ўйлашади (аслида, нафақа рус тилига “пособие” деб таржима қилинади). Оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқларда ҳам фойдаланувчилар пенсионер ва нафақахўр тушунчаларини синоним сифатида ноўрин ишлатишади.

Хўш, бу икки тушунчанинг фарқи нимада?

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига кўра, етарлича иш стажига эга бўлган фуқаролар ва уларнинг оилалари пенсия олиш ҳуқуқига эга. Ушбу Қонун билан давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:

1. ёшга доир пенсия.

2. ногиронлик пенсияси.

3. боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига:

• эркаклар — 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

• аёллар — 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс деб топилган иснонларга тайинланади. Меҳнатда майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъи назар, тайинланади.

Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади. Пенсия ёшига етиб, зарурий иш стажига эга бўлмаган тақдирда, лекин камида 7 йиллик иш стажи мавжуд бўлса, бор стажига мутаносиб равишда тўлиқсиз миқдорда ёшга доир пенсия тайинланади.

Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар ва уларнинг оилалари ушбу Қонунга биноан давлат пенсиялари олиш ҳуқуқига эга эмаслар. Уларнинг ижтимоий таъминоти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарори билан тасдиқланган “Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги низом билан тартибга солинади.

Мазкур Низом бўйича нафақаларнинг ҳудди пенсия каби 3 тури бор:

1. ёшга доир нафақа.

2. ногиронлик нафақаси (болаликдан ногиронлиги бўлган шахслардан ташқари).

3. боқувчисини йўқотганлик нафақаси тайинланади.

Ёшга доир нафақа эркакларга — 65 ёшга етганларида; аёлларга — 60 ёшга етганларида; болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналарга — 55 ёшга етганларида тайинланади.

Ҳақ тўланадиган иш бажараётган ёки бошқа даромад манбаига эга бўлган (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) шахсларга ёшга доир нафақа тайинланмайди. Иш стажига эга бўлмаган шахсга (болаликдан ногиронлиги бўлган фарзанди бор оналардан ташқари) ёшга доир нафақа меҳнатга лаёқатли вояга етган фарзандлари, қариндошлари ёки Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни таъминлашга мажбур бўлган бошқа шахслар бўлмаган тақдирда тайинланади.

Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга тайинланади ва тўланади. Ишлаётган ёки ҳаёт кечиришнинг бошқа манбаларига (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) эга бўлган I ва II гуруҳ нногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинланмайди.

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни бўйича давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахснинг қарамоғида бўлган оиланинг меҳнатга лаёқатли бўлмаган аъзолари боқувчисини йўқотганлик нафақаси олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги “Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 44-сон қарори фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан 14 ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақа, бола икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартибини белгилайди. Шунингдек, ишсизлик нафақаси, ишдан бўшатиш нафақаси каби нафақа турлари ҳам мавжуд.

Хулоса ўрнида айтадиган бўлсак, маълум иш стажига эга бўлган фуқароларга пенсия тайинланади ҳамда етарлича иш стажига эга бўлмаган қариялар, ногиронлиги бўлган шахсларга, шунингдек, кам таъминланган оилаларга, ишсизсизларга, шунингдек, меҳнат шартномаси бекор қилинган айрим ҳолатларда ва ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки унинг вафоти муносабати билан нафақалар берилади.

Пенсия белгиланишига доир саволлар билан "Зарафшон" мухбири вилоят бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бошқармаси маблағларни бошқариш, пенсия ва нафақалар тўлови мониторинги бўлими бошлиғига мурожаат қилди

ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Январ ойининг бошида пенсия ёшини белгилашда янги тартиб эълон қилингани — пенсияни тезроқ олиш имкони пайдо бўлгани ҳақида хабар берган эдик.


Нашрда чоп этилган интервьюни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

- Ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига кимлар эга бўладилар?

– Ўзбекистон Республикаси фуқаролари "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Қонуннинг 7-моддасига кўра,
эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда иш стажининг охирги 10 йили асос қилиб олинади.

– Иш стажи етарли бўлмаган ҳолда пенсия қандай тайинланади?

– Иш стажи етарли бўлмаганда тўлиқсиз пенсия тайинланади. Бунинг учун иш стажи камида 7 йил бўлиши керак. Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга эмаслар.

– Якка тартибдаги тадбиркор, чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс, деҳқон хўжалиги аъзоси келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлиш учун иш стажини қандай расмийлаштириши зарур?

– Дарҳақиқат, айни пайтда айрим шахслар ёлланиб, кунлик тушум ёки йил охирида ваъда қилинган қишлоқ хўжалик масулотлари – ғалла ёки мева-сабзавотлар олиш учун ишлаб, эртага пенсияга чиқишда зарур иш стажига эга бўлмай қоладилар. Келажакда давлат пенсияси олиш ҳуқуқидан маҳрум бўлиб қолмаслик учун якка тартибдаги тадбиркор рўйхатдан ўтиб фаолиятини бошлагач, давлат солиқ идораларига ўзи учун энг кам иш ҳақининг бир баробари миқдорида ҳар ойнинг 25-санасига қадар суғурта бадали тўлаб боради.


Қонуний равишда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс эса ваколатли орган томонидан берилган чет давлат ва у ерда бўлган вақт тўғрисида маълумотномани доимий яшаш жойи бўйича пенсия жамғармасига тақдим этса ва энг кам иш ҳақининг камида бир баробари миқдорида солиқ идорасига суғурта бадали тўлаган бўлса (тўлов даври ҳар ойда, чоракда ёки келганидан кейин уч ой ичида), пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Деҳқон хўжалиги бошлиғи, қорамол етиштирувчи ҳар йили 1 октябрга қадар энг кам иш ҳақининг 4,5 баробари миқдорида суғурта бадали тўлайди ва бу ҳақда солиқ идораси тақдим этган маълумотга кўра пенсия жамғармасида меҳнат дафтарчаси очилиб, иш стажи юритиб борилади.

Шуни таъкидлаш керакки, ёлланма ишчининг пенсия жамғармасида иш стажи ҳисобланиши учун у тўлайдиган суғурта бадали миқдори энг кам иш ҳақининг 0,5 баробаридан кам бўлмаслиги керак.

– Пенсия таъминотида янги йилдан жорий этилган ўзгаришларнинг асосийларига ҳам тўхталиб ўтсангиз?

– 2016 йил 27 декабрда "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2017 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни имзоланди. Қонуннинг 1-моддасига мувофиқ, "Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги Қонуннинг 47 ва 65-моддаларига ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, 47-модда биринчи қисмининг "а" ва "б" бандларидаги "уч ой" деган сўзлар "олтмиш кун" деган сўзлар билан алмаштирилди.


47-модданинг "а" банди, фуқаро пенсия ёшига тўлгандан кейин уч ой ичида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этса, унга пенсия, пенсия ёшига етган кундан эътиборан тайинлаш кўзда тутилган эди.

Мисол учун, 1956 йил 5 январда туғилган М.Мансуров 2016 йил 2 мартда ёшга доир пенсия тайинлашини сўраб мурожаат қилади. Пенсия ёшига етган кун билан пенсияга ҳақиқий мурожаат қилган кун ўртасида 3 ой ўтмаганлиги сабабли унга 2016 йил 5 январдан пенсия тайинланган бўларди.

Қонунга ўзгартириш киритилганлиги сабабли худди шундай ҳолатда фуқаро 2017 йил 1 январдан кейин пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этганда, пенсия ариза берган кундан эътиборан тайинланади. Мисол учун, 1957 йил 12 январда туғилган М.Мўминов 2017 йил 25 мартда ёшга доир пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган. Унга пенсия ариза берган кундан бошлаб тайинланади. Чунки пенсия ёшига етган кун билан пенсияга ҳақиқий мурожаат қилган кун ўртасида "60 кун" муддат ўтиб кетган.


Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

София бинти Ҳуяй онамизда барча камолот сифатлари бор эди. У киши пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаи мутоҳҳаралари ўлароқ, у зотдан кўп нарсаларни ўрганган, ўрнак олган эдилар. Биз у кишининг уламоларимиз томонидан ривоят қилинган баъзи бир алоҳида таъкидлаш лозим бўлган сифатлари ҳақида қисқагина сўз юритамиз.

София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг ҳалимликлари ҳақида Ибн Абдул Барр раҳматуллоҳи алайҳи қуйидаги ривоятни келтирадилар:

«Софиянинг бир жорияси унинг шанбани яхши кўриши, яҳудийларга яхшилик қилиши ҳақида гап тарқатди. Умар одам юбориб, бу ҳақда сўради. София бинти Ҳуяй онамиз:

«Аммо шанбага келсак, Аллоҳ менга унинг ўрнига Жумъани берганидан буён уни яхши кўрганим йўқ. Яҳудийларга келсак, уларнинг ичида қариндошларим бор. Мен ўшаларга силаи раҳм қиламан», деди.

«Қилган ишингга сени нима мажбур қилди?» деди.

«Шайтон», деди жория.

София бинти Ҳуяй онамиз оҳисталик билан:

«Бор, кетавер. Сен озодсан», деди».

Бундан ортиқ ҳалимлик бўлиши мумкинми?

София бинти Ҳуяй онамиз ҳар қандай оғир пайтда ҳам бировга яхшилик қилишни тарк қилмас эдилар. Бунга у кишининг ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу фитначиларнинг қамалида сувсиз ва нонсиз қолганларидаги тасарруфотлари далил бўлади.

Ибн Саъд ва бошқалар София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг озод қилган қуллари Кинонадан қуйидагиларни ривоят қиладилар:

«Мен Софияни Усмонни ҳимоя қилиши учун етаклаб борганлардан эдим. Аштар уни тўсиб, хачирининг юзига урган эди, бурилиб кетди. У менга:

«Мени ортимга қайтар. Яна манави шарманда қилмасин», деди. Сўнгра у ўз манзили билан Усмоннинг манзили орасига ёғоч ўрнатиб, ўшанинг устидан сув ва таом ташиб турди».

Кўзларига қон тўлиб, халифани қатл қилишни ўзларига раво кўриб турган ва эркаклар ҳам қаршиларига бора олмай турган фитначиларнинг олдига боришнинг ўзи катта жасорат. Ўшандоқ ҳолда фитначилардан қўрқмай, девор ошиб, қамалда қолган халифага сув-нон ташиб туриш улуғ ишдир.

София бинти Ҳуяй онамиз ибодатни сидқидилдан адо этар эдилар ва бошқаларни ҳам шунга даъват қилар эдилар.

Абу Нуъайм Абдуллоҳ ибн Убайдадан ривоят қиладилар:

«Бир тўп одам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари София бинти Ҳуяй онамизнинг ҳужрасида жамланишди. Улар Аллоҳни зикр қилдилар, Қуръон тиловат қилдилар ва сажда қилдилар. Шунда София бинти Ҳуяй онамиз уларга нидо қилиб:

«Бу сажда ва Қуръон тиловати, аммо йиғи қани?» деди».

София бинти Ҳуяй онамиз қўлларига тушган нарсани хайр-эҳсон қилишга шошиладиган кишилардан эдилар. У кишининг бир ҳовлилари бўлиб, уни тириклик чоғларидаёқ савоб умидида садақа қилиб юборганлар.

София бинти Ҳуяй онамиз илмга ҳарис зот эдилар. У киши Қуръони Каримни кўп ўқиб, ўрганар эдилар. София бинти Ҳуяй онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан 10та ҳадис ривоят қилганлар.

Баъзи кишилар София бинти Ҳуяй онамизнинг афзалликлари рўйхатини ҳам тузишган:

1. У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Исломни ўз қавмлари ва динларига қайтишдан устун кўрганлар.

2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сонларига оёқларини қўймай, юксак одоб намунасини кўрсатганлар.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга озор етишидан қўрқиб, яҳудийларга яқин жойда тўйлари бўлишидан бош тортганлар. Бу билан у зотга ўз ихлосларини намоён қилганлар.

4. Фитначиларга қарши туриб, Усмон розияллоҳу анҳуга ёрдам берганлар.

5. Сахийлик қилиб, Фотима розияллоҳу анҳога ва бошқа аёлларга тиллаларини бўлиб берганлар.

6. Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳуга ўзлари ҳақларида чақимчилик қилган жорияни озод қилганлар.

7. Маҳрлари Исломга киришлари бўлган.

София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳо ҳижрий эллигинчи санада Мадинаи Мунавварада вафот этдилар. У киши Бақийъ қабристонига, мўминларнинг бошқа оналари ёнига дафн қилиндилар.

София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳонинг вафотлари ҳақидаги хабар Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳуга етганда Бомдод намозидан кейинги вақт бўлишига қарамай, у киши саждага йиқилдилар. У кишига:

«Шу вақтда ҳам сажда қиласанми?» дейилди.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қачон бир оятни кўрсангиз, сажда қилинглар», деган эмасмилар? Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг ўлимидан ортиқ оят борми?!» дедилар».

Аллоҳ таоло София бинти Ҳуяй онамиз розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Читайте также: